Владимир ФЕДОРОВ

05-05-08

Владимир ФЁДОРОВ (05.05.55. - 11.08.79.). Футболга илк қадамлари қишлоқ жамоаларида қўйган Володя Герман Титов номидаги спорт мактабига келганидан кейин "миллионлар ўйини" билан жиддий шуғуллана бошлади.

Владимир Фёдоров

1972 йил Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоасига номзод бўлган Фёдоров ўша йили Ашхабодда ўтказилган халқаро турнирда ўз дебютини нишонлаб, ажойиб ҳаракатлари, дриблинглари билан барчанинг эътиборига тушди. Ўша йили биринчи лигада биринчи марта иштирок этган "Пахтакор" сафида ҳам ўзининг илк учрашувини ўтказди. Бош мураббий В.Соловьев 17 ёшли истеъдодли ўспиринга ишониб, унга асосий таркибдан жой берди. Ажойиб мавсумни ўтказган "Пахтакор"нинг таркиби ҳавас қилгудек эди. Жамоадаги дастлабки ўйинни Пермнинг "Звезда"дасига қарши ўтказган ҳужумчи меҳмонлардан ғалабани тортиб олинишига ўзининг голи билан ҳисса қўшди. Айтиб ўтиш керакки, Фёдоровнинг кўп голлари "Пахтакор"га муҳим ғалабаларни олиб берган.
1974 йил мамлакатнинг энг кучли 33 футболчиси қаторидан жой олган Владимир "энг яхши марказий ҳужумчи" деган унвонга ҳам эга бўлди. 1976 йил ёшлар терма жамоаси таркибида Европа чемпионатида қатнашган Володя ўзининг муҳим голлари билан мусобақанинг кашфиётларидан бирига айланди. Турнирнинг чорак финалида Францияга қарши ўйнаган ёшлар аввал ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Лякомбнинг бир голига икки ажойиб зарба билан жавоб қайтарган Фёдоров жамоани ярим финалга олиб чиқди. Финалга чиқиш йўлига Венгрия "тўсиғи"га дуч келган Собиқ Иттифоқлик ёшлар рақиб билан асосий вақтда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Бу сафар ҳам ҳужумчимиз ўзини кўрсатди. Ҳал қилувси беллашувда ҳам ғалаба қозонган ёшлар турнирдан ғолиб сифатида қайтиб келишди. Жамоадошлар Михаил Ан ва Андрей Фёдоров Тошкентга олтин медаль билан қайтишди.
Миллий терма жамоа сафида 1974 йил Европа чемпионатига саралаш учрашувида Ирландияга қарши ўйинда майдонга заширадан тушган ҳужумчининг кейинги фаолияти янада ёрқин хотираларга бой бўлди. Ирландияга имкониятни бой бериб қўйганидан сўнг мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлди. Лобоновский қўл остида саккиз учрашувда терма жамоа шарафини ҳимоя қилган Фёдоровга 1977 йил Симонян ҳам асосий таркибдан жой берди.
Владимир Олимпиада ўйинларида иштирок этиб, бронза медаль соҳибига айланган ягона ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади. 1976 йил Монреаль (Канада) Олимпиадасида собиқ иттифоқлик ёшлар учинчи ўринни қўлга киритганди. Ўша йил яна бир бор энг яхши 33 футболчи қаторидан жой олган Фёдоровнинг бир шиори бор эди: "Фақат "Пахтакор" учун ўйнаш!"








Team

G

W

D

L

+/-

О

1

Bunyodkor

26

19

4

3

51-14

61

2

Nasaf

26

15

8

3

43-15

53

3

PAKHTAKOR

26

15

6

5

33-17

51

4

Neftchi

26

13

5

8

36-27

44

5

Mash'al

26

12

4

10

32-33

40

6

Navbahor

26

9

9

8

26-21

36

7

Shurtan

26

9

5

12

29-41

32

8

Metallurg

26

9

4

13

35-42

31

9

Bukhara

26

8

7

11

23-38

31

10

Dynamo

26

8

5

13

23-25

29

11

Almalik

26

8

5

13

37-45

29

12

Andijan

26

7

7

12

29-43

28

13

Kyzilkum

26

6

6

14

23-40

24

14

Sogdiona

26

4

5

17

32-51

17