Жамоа машғулотларга қайтди

01-03-10

Қибрайдаги базада "Пахтакор" Миодраг Радулович бошчилигида баҳор фаслидаги биринчи машғулотини ўтказди.



Унда ўн нафардан ортиқ футболчилар иштирок этишмади. Бунга ўша ўйинчиларнинг миллий ва олимпия терма жамоаси йиғинига жалб этилгани сабаб бўлди. Шунингдек, уч нафар легионер - Дарко Маркович, Боян Миладинович ҳамда Артур Геворкян ўз юртларидан пойтахтимизга 3 март куни қайтишади.

 

Қолган барча футболчилар бугунги машғулотда иштирок этишди. Навбатдаги учрашув муҳим ўйинлардан бири бўлиб, ОЧЛнинг иккинчи турида "Ал Шабаб" меҳмонимизга айланади. Саудияликлар Тошкентга 7 март куни етиб келишади.