Уч нафар футболчимиз мағлубиятга шерик бўлдилар

03-03-10

Учрашувни дастлаб футболчиларимиз кескинроқ тарзда бошлагандек туюлганди, лекин тўртинчи дақиқадан бошлаб фақат меҳмонлар хавфли ҳужумлар уюштира бошлашди.





 

4-дақиқада Исмоил Ҳаммади жарима зарбасидан сўнг боши билан дарвозага зарба йўллади ва зарбанинг йўналиши ноаниқ бўлди. Бир дақиқа ўтиб, энди жаримадан кейин Фарис Жума ҳимоячиларимиз эътиборидан четда қолиб кетди. Яхшиямки, у бемалол зарба берадиган вазиятда турган бўлишига қарамай, тўпни оёғига тўғрилай олмади ва қулай имкониятни қўлдан бой берди. Аниқроғи, Жуманинг зарбаси ҳам ноаниқ чиқди. 6-дақиқада энди Веҳайбининг ўнг қанотдан жарима майдони марказига оширган тўпини Нестеров қўлидан чиқариб юборди. Терма жамоамиз бахтига, яқин атрофда меҳмонларнинг бирор футболчиси йўқ эди. Шу тариқа Амирликлар вакиллари ташаббусни қўлга олгандек туюлаётган бир вазиятда жамоамиз ўзига келди. Иккинчи ўн дақиқаликнинг бошида Одил Аҳмедов рақиблар жарима майдонига ёриб кирди. Уч ҳимоячини ортда қолдирган Одилга зарба бериш учун охирги куч етишмади. Қолаверса, рақиблар ҳам бунга имкон беришмади. 13-дақиқада Ҳасановнинг чап қанотдан оширган тўпини жарима майдонида қабул қилиб олган Гейнрих бир ҳимоячининг устидан уни ошириб олиб ўтди, аммо тўпни дарвозага йўллашда унчалик фаол бўла олмади. Сашанинг чап оёқда берган зарбасини Мажид Носир хотиржамлик билан ушлаб олди.

 

42-дақиқада Аҳмедовга кучлироқ зарба бериш учун бир оз масофа етмай қолди. Акс ҳолда, у ҳисобни очиши мумкин эди. Таймнинг сўнгги дақиқаларида ҳимоячиларимиз ва Нестеровнинг тушунмовчиликлари оқибатида кескин ҳолат содир бўлди. Яхшиямки, Денисов вазиятни бартараф этди. Кейин эса Гейнрихнинг пасидан кейин Аҳмедов чап оёқда зарба берди. Тўпни меҳмонлар посбони қийинчилик билан қайтарди. Шундай қилиб, жамоалар танаффусга голсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

 

Иккинчи тайм бошларида Сервер жуда қулай имкониятга эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмади. Денисовнинг чап қанотдан оширган тўпини ушлаб олишда меҳмонлар посбони хатога йўл қўйди ва тўпга биринчи бўлиб Жепаров етиб келди. Лекин зарба йўлига Амирликлар ҳимоячилари тўсиқ қўйиб улгуришди. Навбатма-навбат рақиб жарима майдонида кескин вазиятлар юзага келди, аммо аниқ бир зарба берилмади. Ниҳоят, 77-дақиқага келиб навбатдаги зарба амалга оширилди. Жепаров-Гейнрих комбинациясидан кейин Александр чиройли тарзда гол уришга интилди, аммо тўп йўналиши сал ноаниқ бўлди. Сал ўтиб, Ҳайдаровнинг 25 метрлардан йўллаган зарбасини Мажид Носир ушлаб олишга эришди. 84 ва 85-дақиқаларда Аҳмедов ва Жепаровнинг зарбалари хавфли кўриниш олди. Айниқса, Одилнинг майдон марказидан йўллаган «парашюти» кескин вазиятни юзага келтирди. Амирликлар посбони зарба ноаниқ кетаётган бўлса-да, уни ишончлироқ тарзда майдон ташқарисига чиқариб юборди. Қўшиб берилган учинчи дақиқада Жепаровнинг яқин масофадан берган зарбаси устунга тегиб қайтди ва ўшандан кейин уюштирилган қарши ҳужумнинг ўзи гол билан якунланди. Аҳмад Ҳалил чап қанотда Ғофуровни доғда қолдириб, жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни марказга оширди. Бу ерда Нестеров ва Исмоиловдан чаққонроқ ҳаракат қилган Султон Менҳали тўпни дарвозага йўллади  0:1. Шунчаки шок!


ЎЗБЕКИСТОН  БАА  0:1 (0:0)
Гол: Султон Ал Менҳали, 90+3  0:1.
Огоҳлантиришлар: Гейнрих 26. Амир Муборак 31. Жепаров 54. Муҳаммад Шеххи 81.
Ўзбекистон: Нестеров, Денисов, Исмоилов, Ғофуров, Иномов, Ҳайдаров, Аҳмедов, Ҳасанов, Жепаров, Насимов (Ф.Тожиев 62), Гейнрих (Кападзе 81).
БАА: Мажид Носир, Фарис Жума, Волид Аббос, Ҳамдан Камоли, Юсуф Ҳаммади, Фаҳад Масъуд (Султон Ал Менҳали 61), Субайт Хатир (Аҳмад Ҳалил 85), Амир Муборак, Али Ал Веҳайби, Муҳаммад Шеххи, Саид Ал Кас (Саид Салим Хатири 57).
Ҳакамлар: Ҳасан Шамсуззамон, Маҳабубур Раҳмон, Аманат Али Ҳалдер (Бангладеш).
3 март. Тошкент. «Пахтакор» Марказий стадиони. 20000 томошабин.

 

Миржалол ҚОСИМОВ (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Афсуски, кўплаб имкониятларга эга бўлиб, яна тўп кирита олмадик. Агар уларнинг бирортасидан самарали фойдаланганимизда, ўйин умуман бошқача суръатда кечиши тайин эди. Гейнрих, Аҳмедов ёки Жепаровнинг бирор зарбаси голга айланмади. Аввало, ҳозир ҳеч бир ҳужумчида ўйин амалиёти етарли эмаслигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Нимагадир йигитлар ўйинни шошма-шошарлик билан бошлашди. Биз кўпроқ марказдан Аҳмедов ва Ҳайдаров ёрдамида ҳужум уюштирмоқчи эдик. Бироқ ҳужумлар қанотларга тортиб кетди. Аслида Одил ва Азиз тўпни яхши ушлаб туриб, шерикларини қулай вазиятларга чиқара олишади. Натижада кўп ҳолатларда узун паслар билан ўйнадик ва ҳужумлар баъзан кутилган даражада хавфли кўриниш олмади.








Team

G

W

D

L

+/-

О

1

Bunyodkor

26

19

4

3

51-14

61

2

Nasaf

26

15

8

3

43-15

53

3

PAKHTAKOR

26

15

6

5

33-17

51

4

Neftchi

26

13

5

8

36-27

44

5

Mash'al

26

12

4

10

32-33

40

6

Navbahor

26

9

9

8

26-21

36

7

Shurtan

26

9

5

12

29-41

32

8

Metallurg

26

9

4

13

35-42

31

9

Bukhara

26

8

7

11

23-38

31

10

Dynamo

26

8

5

13

23-25

29

11

Almalik

26

8

5

13

37-45

29

12

Andijan

26

7

7

12

29-43

28

13

Kyzilkum

26

6

6

14

23-40

24

14

Sogdiona

26

4

5

17

32-51

17