"Олмалиқ" билан назорат ўйинида дуранг

05-09-10

Қибрайдаги база майдонида "Олмалиқ"қа қарши назорат учрашувини ўтказган жамоамиз 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.





Баҳсда тўп билан муомала қилиш борасида устунлик кичик бўлса-да, "Пахтакор" тарафида бўлди. Лекин хавфли вазиятларни содир этиш борасида кўрсаткичлар тенг миқдорни ташкил қилди. Дастлабки дақиқаларда Аваз Агалиев жарима майдонида Зайниддин Тожиевни чалиб йиқитди. Белгиланган пенальтини Боян Миладинович аниқ амалга оширди. Шундан кейин меҳмонларда ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятлар бўлди. Маъруф Аҳмаджонов чамаси 3 метрдан бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. 34-дақиқада эса жарима майдонига ёриб кирган Фоменко кучли зарба йўллаб мувозанатни тиклади.

 

Иккинчи таймни ҳам "шерлар" фаолроқ бошлашди ва яна Зайниддинга нисбатан ишлатилган қўполлик учун меҳмонлар пенальти билан жазоланишди. Бу сафар ҳам Миладинович мўлжалдан адашмади - 2:1. Бироқ ҳимояда йўл қўйилган хатолар қимматга тушди. Захирадан майдонга тушган Мўйдин Мамазулунов боши билан тўп киритиб ҳисобни тенглаштирди. 2:2 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармади.

 

"Нефтчи" билан учрашувга тайёргарлик 11 сентябргача давом эттирилади. Олимпия ва миллий терма жамоа аъзолари яқин кунларда машғулотларга қўшилишади. Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи"га қарши беллашув 11 сентябрь куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 18:30да бошланади.

 

Назорат учрашуви
"ПАХТАКОР" - "ОЛМАЛИҚ" - 2:2 (1:1)
Голлар:
Миладинович 4-пен, 54-пен - Фоменко 34, Мамазулунов 64.
"Пахтакор": Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев (Ойбек Қиличев; Даврон Ҳошимов), Дилшод Шарофетдинов, Ғулом Ўрунов (Акрам Баҳриддинов), Станислав Андреев, Рўзим Аҳмедов (Артур Геворкян), Зайниддин Тожиев, Ильдар Магдеев.
"Олмалиқ": Денис Ершов, Аваз Агалиев, Аъзам Шерғозиев, Темур Кагиров, Фарруҳ Нурлибоев, Достон Абдураҳмонов, Андрей Власичев, Баҳром Ҳайдаров, Олег Зотеев, Артурас Фоменко, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадан тушганлар: Никита Шквирин, Санжар Шоаҳмедов, Мўйдин Мамазулунов, Носир Отақўзиев, Исроил Эргашев, Мурод Ҳамроев, Бахтиёр Тоғаев, Жавлон Гусейнов, Мирғиёс Сулаймонов.








Team

G

W

D

L

+/-

P

1

PAKHTAKOR

7

4

3

0

7-1

15

2

Bunyodkor

7

4

2

1

15-6

14

3

Nasaf

6

4

2

0

9-0

14

4

Dynamo

7

3

1

3

7-5

10

5

Shurtan

7

3

1

3

9-8

10

6

Almalik

7

2

4

1

8-7

10

7

Lokomotiv

7

2

3

2

7-6

9

8

Neftchi

5

2

2

1

5-2

8

9

Metallurg

7

2

2

3

6-8

8

10

Mash'al

7

2

2

3

5-9

8

11

Kyzilkum

6

1

4

2

6-8

7

12

Navbahor

7

1

3

3

3-9

6

13

Bukhara

7

1

2

4

4-9

5

14

Andijan

7

1

1

5

5-14

4