02-03-10
10 март куни жамоамиз "Пахтакор" Марказий стадионида Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоасини қабул қилади.
ОЧЛнинг иккинчи тур учрашуви соат 17:00да бошланади. Яна бир неча кунлардан сўнг баҳс чипталари сотувга чиқарилади. Биринчи тоифа чипталари 4 000 сўм, стадионга кириш ҳуқуқини берувчи иккинчи тоифа чипталар нархи 3 500 сўм.
Ана шу учрашувдан эътиборан "Пахтакор" иштирокидаги ўйин чипталарини пул ўтказиш йўли орқали харид қилишингиз мумкин бўлади.
Марказий секторларга чипталар сотилмайди. У жамоа фахрийлари, ЎФФ ва ПФЛ ходимлари, жамоа ҳомий ва муассислари, рақиб жамоа аъзолари ва меҳмонларига таклифнома тарзида тарқатилади.
Маълумот учун телефон: (+99897) 422-9946. Факс: (+99871) 113-0009.
|