29-08-10
Ўринбосарларимиз 16-турнинг кечиктирилган ўйинида "Локомотив"ни 5:2 ҳисобида доғда қолдиришди.
Учрашувда жамоамиздан Фарҳод Тожиев ва Акрам Баҳриддинов дублга эришди. Яна бир гол эса Рўзим Аҳмедов ҳисобига ёзилди. Ушбу ғалабадан кейин Владимир Андреев жамоаси яқин таъқибчиси "Нефтчи"дан яна 9 очкога ўзиб кетди. Ҳозирда ўринбосарларимиз 45 очко жамғаришган.
Кейинги беллашувни ёшларимиз 2 сентябрь куни Янгиерда "Машъал"га қарши ўтказади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг октябрда Осиё чемпионатида иштирок этиши туфайли мазкур баҳс муддатидан олдинга кўчирилди. Эслатиб ўтамиз, бу ўйин 21-турга белгиланган.
«Локомотив» - «Пахтакор» - 2:5 (1:3)Голлар: Гурьянов (45+1), Ҳасанов (84) – Ф.Тожиев (12, 25), Р.Аҳмедов (38 пенальти), Баҳриддинов (67 пенальти, 80).Огоҳлантиришлар: Багдасаров (37), Каримжонов (54), Саъдуллаев (58), Турсунов (75) – Ф.Тожиев (65).
|