Бекободга мавсумдаги иккинчи сафар

24-08-10

Пайшанба куни олий лигада 18-тур учрашувлари ўтказилади. "Пахтакор" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади.

 




 

Жорий мавсумда "шерлар" Тошкент вилоятининг ушбу шаҳрига Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финал биринчи ўринини ўтказиш учун ташриф буюришганди. Ўшанда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жавоб беллашувида эса футболчиларимиз 4:2 ҳисобида зафар қучишганини эслатиб ўтамиз.

 

Иккинчи даврада Ҳикмат Ҳошимов ва Боян Калевич сингари етакчи ўйинчиларидан айрилган бўлишига қарамай, тажрибали Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги жамоа бирин-кетин очко тўплашда давом этмоқда. Қаршида "Насаф"га ютқазган бекободликлар шундан кейин "Локомотив"ни мағлубиятга учратишди. Охирги икки баҳсда эса "Шўртан" ҳамда "Нефтчи" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўша беллашувларда "Металлург" мағлубиятдан сўнгги дақиқаларда қутулиб қолгани эътиборли ҳол.

 

"Пахтакор" мазкур ўйинга жиддий равишда тайёргарлик кўрмоқда. Чунки чемпионатдаги ҳар бир очко қадрли ҳисобланадиган пайт етиб келди. Мезбонлар сафида дисквалификация туфайли таянч ярим ҳимоячиси Умид Тожимов (4та сариқ карточка) ва ҳужумчи Илёс Қурбонов ("Нефтчи" билан ўйинда қизил карточка олган) майдонга тушмайди. Бу йўқотишлар қандай таъсир ўтказишини учрашув кўрсатиб беради.

 

"Металлург" - "Пахтакор" учрашуви 26 август, пайшанба куни Бекободдаги Анатолий Анохин номли стадионда соат 17:00да бошланади. Шунингдек, ўринбосарлар баҳси ҳам чоршанба куни шу стадионда 17:00да старт олади.

 

"Металлург" - "Пахтакор"
Ҳакамлар: Султон Зайлобиддинов (Фарғона), Владлен Лушин (Гулистон), Валентин Шашков (Тошкент), Темур Тўхтасинов (Андижон).
Назоратчи: Раҳим Мўминов (Тошкент).








Team

G

W

D

L

+/-

P

1

PAKHTAKOR

7

4

3

0

7-1

15

2

Bunyodkor

7

4

2

1

15-6

14

3

Nasaf

6

4

2

0

9-0

14

4

Dynamo

7

3

1

3

7-5

10

5

Shurtan

7

3

1

3

9-8

10

6

Almalik

7

2

4

1

8-7

10

7

Lokomotiv

7

2

3

2

7-6

9

8

Neftchi

5

2

2

1

5-2

8

9

Metallurg

7

2

2

3

6-8

8

10

Mash'al

7

2

2

3

5-9

8

11

Kyzilkum

6

1

4

2

6-8

7

12

Navbahor

7

1

3

3

3-9

6

13

Bukhara

7

1

2

4

4-9

5

14

Andijan

7

1

1

5

5-14

4